Евро-2020. 5 та гол урилган ўйинда Нидерландия ғалабани "илиб кетди"

Европа чемпионати 1-туридан ўрин олган Нидерландия - Украина учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда майдон эгалари 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, иккинчи тайм бошида Вейналдум ҳисобни очган бўлса, Вегорст орадан бироз ўтиб ҳисобдаги фарқни оширди. Шундан кейин хотиржамликка берилган "лолалар юрти вакиллари" 4 дақиқа ичида 2 та гол ўтказиб юборди. Бироқ ўйин сўнгига қадар Дамфрис жамоасига ғалаба келтирган голни киритди.

Шу тариқа, Де Бур шогирдлари Австриядан кейин 2-ўринга жойлашди. Украина эса, 3-поғонада жойлашган.

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. Нидерландия даража эвазига ғалабани "илиб кетди"!

  • 90+4'

    Сўнгги дақиқаларни майдон эгалари кичик устунлик билан ўтказмоқда.

  • 90+2'

    Люк де Йонгга нисбатан қоида бузган Сидорчук огоҳлантирилди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Ду Бур икки ўзгаришга қўл урди: Люк де Йонг ҳамда Велтман майдонга тушди. Улар Вегорст ва Тимберни алмаштирди.

  • 86'

    ГОООООООООЛ! Нидерландия ҳисобда олдинга ўтиб олди!

    Акенинг узатмасидан кейин Дамфрис боши билан аниқ зарба йўллади.

  • 84'

    Нидерландияликлар қисқа узатмалар билан рақибни кўпроқ тер тўкишга мажбур қилмоқда.

  • 81'

    Де Бур ва унинг шогирдлари нима бўлаётганига тушунмаяпти, чоғи. Улар тўп билан бироз муомала қилиб ўзларига келиб олмоқчи.

  • 79'

    ГООООООООООЛ! Украинадан камбэк!

    Стандартдан оширилган тўпни Яремчук дарвозага тўғирлаб юборди.

  • 79'

    Зинченкога нисбатан ишлатилган қўполлик натижасида украиналиклар стандартни қўлга киритди.

  • 77'

    Гол ўтказиб юборган мезбонлар дарҳол олдинга ўта бошлади.

  • 75'

    ГООООООООООЛ! Украина супер гол билан ҳисобни қисқартирди!

    Яроленконинг узоқ масофадан берган аниқ зарбаси дарвоза тўридан жой олди!

  • 73'

    Эрта прессинг уюштираётган Де Бур шогирдлари рақибни хато қилишга ундаяпти.

  • 71'

    "Лолалар юрти вакиллари" бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади.

  • 69'

    Сукунатни бот-бот "учар голландлар" бузяпти. Кичик устунлик улар томонда.

  • 66'

    Ўйин ўртача темпда давом этмоқда.

  • 64'

    Аке ва Вейндал ўйинга қўшилди. Улар Ван Анхольт ҳамда Блиндни алмаштирди.

  • 62'

    Де Бур шогирдлари фаоллик намойиш этишда давом этмоқда.

  • 60'

    Феликс Брих гол урилган вазиятда офсайд эҳтимолини текширди. Ҳаммаси жойида!

  • 59'

    ГООООООООООЛ! Нидерландияликлар ҳисобдаги фарқни оширди!

    Вегорстнинг яқин масофадан берган зарбаси дарвозадан жой олди.

  • 58'

    Жарима майдони яқинида Депай йиқилиб тушди. Ҳакам унга ўрнидан туриши лозимлигини уқтирди.

  • 56'

    "Учра голландлар"нинг босими давом этмоқда. Украиналиклар хато қила бошлаяпти.

  • 54'

    Вегорстнинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 52'

    ГООООООООЛ! Нидерландия ҳисоб очди!

    Дарвозабондан қайтган тўпни Вейналдум кучли зарбаси билан дарвозага жойлаб қўйди.

  • 50'

    Жарима майдонига оширилган тўпни Бушан эгаллаб олди.

  • 48'

    Иккинчи таймда ҳам тўп назорати мезбонларда. Ахир улар Нидерландия-ку!

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+1'

    Биринчи таймда ҳисоб очилмади. Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Жарима майдони ичида икки рақибидан ўтган Ярмоленко зарба беришга кечикди. Вазият яхшигина хавфли чиқди.

  • 42'

    Жарима майдони ичида Депай йиқилиб тушди. Брих ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 40'

    Дамфриснинг яқин масофадан бош билан йўллаган зарбасига ноаниқ кетди.

  • 39'

    Вейналдумнинг кучли зарбасидан кейин дарвозабон ажойиб сейв намойиш этди.

  • 36'

    Мемфис Депайнинг олис масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 34'

    Шевченко шогирдлари қанотлардан фаол фойдаланган ҳолда олдинга ўтмоқда.

  • 32'

    Нидерландияликлар рақиб жарима майдони атрофида турли хил комбинациялар уюштирмоқда.

  • 30'

    Меҳмонларнинг камсонли ҳужумларидан навбатдагиси зарбага қадар етиб борди. Ярмоленконинг зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.

  • 27'

    Бирга-бир вазиятга чиқиб борган Вегорст дарвозабонни алдашга ҳаракат қилди. Бушан тўпни ушлаб қолди.

  • 25'

    Феликс Брих футболчиларни тинчлантиришга ҳаракат қиляпти. Аммо асабийлик тобора ортиб бормоқда.

  • 23'

    Ҳужумларни муваффақиятли давом эттира олмаган мезбонлар бироз асабийлашмоқда.

  • 22'

    Зарба беришга кечиккан рақибини Де Йонг зарарсизлантирди.

  • 20'

    Ҳозирча, Де Бур шогирдлари фаолроқ ўйнамоқда.

  • 17'

    Темп бироз пасайди. Тезкор гол ура олмаган томонлар ҳовуридан тушди.

  • 15'

    Яремчукнинг ўхшамаган зарбасидан кейин тўп дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.

  • 14'

    Шевченко мажбурий ўзгариш амалга оширишга мажбур бўлди: Александр Зурков ўрнига Марлос ўйинга қўшилди.

  • 14'

    Депай ҳужумда қоида бузди. Тўп меҳмонларга қайтариб берилади.

  • 13'

    Украиналиклар мудофаада ишончли ҳаракат қиляпти. Рақиб ҳужумда муаммога дуч келмоқда.

  • 11'

    Тўп назорати Де Бур шогирдлари томонда бўлиб турибди.

  • 9'

    Ўйин темпи жуда юқори. Футболчилар тинмаяпти. Умуман тинмаяпти!

  • 7'

    Жарима майдонига оширилган тўпни Вейналдум дарвозага ноаниқ йўллади.

  • 5'

    "Учар голландлар"нинг ажойиб комбинациясидан кейин Дамфриснинг зарбасини дарвозабон бартараф этди.

  • 5'

    Томонлар шиддатли старт амалга оширди.

  • 4'

    Украиналиклар бурчак зарбасидан кейин яхши вазият яратди. Ярмоленконинг уринишига аниқлик етишмади.

  • 2'

    Илк дақиқалардан фаол ўйин кўрсатаётган мезбонлар хавфли вазият ярата олди. Депайнинг кучли зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди.

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча сониялар ичида бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!