Евро-2020. Англия - Хорватия: Учрашувда ҳисоб очилди! (матнли трансляция)

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Европа чемпионати 1-туридан ўрин олган Англия - Хорватия тўқнашувига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Марказий ўйинда Англиянинг қўли баланд келди.

  • 90+3'

    Сўнгги сонияларни хорватияликлар олдинги чизиқда ўтказмоқда. Камбэк кўрамизми?!

  • 90+1'

    Ҳозирча ягона бўлиб турган гол муаллифи Стерлинг ўрнига Кальверт-Льюин ўйинга қўшилди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Жуд Беллингем рақиби билан жиддий тўқнашиб кетди. У бош қисмидан жароҳат олган бўлиши мумкин.

  • 88'

    Ҳимояга ёрдамга қайтган Стерлинг рақибни тўп йўқотишга мажбур қилди. 

  • 86'

    Чалета-Цар ҳужумда қоида бузди. Бу ҳам етмагандек, Стоунз ва Уокер билан жанжаллашди.

  • 84'

    Англияликлар бироз хотиржамликка берилмоқда. Бу уларга қимматга тушиши мумкин.

  • 82'

    Жуд Беллингам майдонга тушди. У Харри Кейнни алмаштиради.

  • 80'

    Далич шогирдлари катта иштиёқ билан олдинга ўтмоқда. ЖЧ-2018 ярим финали такрорланадими?!

  • 78'

    Анте Ребич ўз ўрнини Бруно Петковичга бўшатиб берди.

  • 77'

    Сўнгги дақиқаларда хорватлар анча фаол ўйин намойиш этмоқда.

  • 75'

    Жон Стоунз майдонда ётибди. Шифокорлар унга ёрдам бериш учун етиб келди.

  • 74'

    Рахим Стерлингнинг яқин масофадан берган зарбаси анча баланддан ўтиб кетди. Қулай имконият қўлдан кетди.

  • 73'

    Жарима майдони ичидаги тўп учун курашда Уокер Перишични зарарсизлантирди. Пикфорд тўпни эгаллаб олди.

  • 71'

    Далич ўзгаришни бошлади: Крамарич ва Брозович ўрнига Брекало ҳамда Влашич ўйинга қўшилди. Англия сафида эса, Маркус Рэшфорд Фил Фоденни алмаштирди.

  • 70'

    Модричнинг жарима майдонига оширган тўпи қайтарилди. Брозовичнинг такрорий уринишига аниқлик етишмади.

  • 69'

    Хорватияликлар бурчакдан тўпни ўйинга киритиш имкониятин қўлга киритди.

  • 67'

    Маунтнинг узоқ бурчакка йўллаган зарбасидан кейин тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди. Хавфли вазият.

  • 67'

    Англияда қулай позициядан стандарт юзага келди. Тўп ёнида Мэйсон Маунт.

  • 66'

    Жарима майдонига ёриб кираётган Маунтни қўллари билан тортиб тўхтатган Брозович огоҳлантирилди.

  • 65'

    Анте Ребичнинг яқин масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 64'

    Фил Фоденга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 62'

    Тўпга зарба бериш учун интилган Харри тўсинга урилиб кетди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 61'

    Маунтнинг узатмасидан кейин Кейн яқин масофадан ноаниқ зарба йўллади.

  • 59'

    Голдан руҳланган инглизлар олдинга ўтишда давом этмоқда.

  • 57'

    ГООООООООЛ! Англия ҳисобни очди!

    Филлипснинг узатмасидан кейин бирга-бир вазиятга чиқиб борган Стерлинг дарозабонни ожиз қолдирди.

  • 55'

    Лука Модричнинг олис масофадан берган зарбасини Пикфорд эгаллаб олди.

  • 53'

    Кейннинг кесиб узатган тўпи Стерлингга қадар етиб бормади.

  • 52'

    Инглизлар ҳимояланишига тўғри келмоқда. 

  • 50'

    Иккинчи 45 дақиқаликда хорватияликлар нисбатан фаолроқ кўриняпти.

  • 48'

    Маунтга нисбатан қоида бузган Ковачичга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 47'

    Иван Перишич воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди. Ҳакам байроқчасини кўтарди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45'

    Биринчи таймга вақт қўшилмади. Танаффус!

  • 43'

    Триппьернинг зарбасидан кейин тўп жонли девордаги Перишичдан ўтмади.

  • 42'

    Англияда қулай нуқтадан стандарт вазият. Фақатгина бир муаммо: ким тепади?

  • 42'

    Жарима майдонига кираётган Стерлингни қўполлик эвазига тўхтатиб олган Чалета-Цар огоҳлантирилди.

  • 40'

    Инглизлар назоратни тортиб олишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ уринишлар фойдасиз якунланяпти.

  • 37'

    3 рақиби қуршовида қолиб кетган Фоден зарба бера олмади. Тўп ҳам йўқотилди.

  • 35'

    Ўйин темпи пасайди. Тайм сўнгига қадар 10 дақиқа бор.

  • 33'

    Тўлиқ назорат Далич шогирдлари томонга ўтиб кетди.

  • 31'

    Жарима майдонига оширилган тўпни Мингз узоқлаштирди.

  • 29'

    Англия "ричагни тортди". Хорватияликлар ташаббусни ўз қўлига олмоқда.

  • 27'

    Перишич тўпга мослаша олмади. Қулай имконият қўлдан кетди.

  • 26'

    Стерлинг томонидан берилган зарбага аниқлик етишмади.

  • 24'

    Сўнгги дақиқаларда Далич шогирдлари анча фаоллашиб қолди. 

  • 22'

    Рақибнинг кучли босимига дош берган хорватлар секин-асталик билан олдинга ўта бошлаяпти.

  • 20'

    Стерлинг оширган тўп жамоадошларига қадар етиб бормади.

  • 19'

    Калвин Филлипснинг олим масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 17'

    Маунтнинг узатмасидан сўнги Кейн ноаниқ зарба йўллади.

  • 16'

    Филлипсга нисбатан ишлатилган қўполлик натижасида англияликлар стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 15'

    Тўп назорати бўйича устунлик 64:36, инглизлар фойдасига.

  • 13'

    Тўп рақибга ўтган пайтда мезбонлар эрта прессинг уюштирмоқда.

  • 11'

    Тўлиқ устунлик Саутгейт шогирдлари томонда бўлиб турибди. Хорватия шокда.

  • 9'

    Калвин Филлипснинг уринишидан кейин дарвозабон тўпни қайтарди.

  • 8'

    Жарима майдони ичида кирган Стерлинг яқин масофадан зарба бериш мумкин эди. Ортдан етиб келган ҳимоячи унга ҳалал беришни уддалади.

  • 7'

    Жамоадоши узатган тўпга Рахим Стерлинг ета олмади.

  • 5'

    Фил Фоденнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси устундан қайтди. "Уч шерлар"да анча фаол старт!

  • 3'

    Илк дақиқалардан инглизлар тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!