Евро-2020. Испания - Польша: Матнли трансляция

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Европа чемпионати 2-туридан ўрин олган Испания - Польша тўқнашувига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин.

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. Испания - Польша учрашувида ғолиб номи аниқланмади.

  • 90+3'

    Ляпортга нисбатан қоида бузган Левандовски огоҳлантирилди.

  • 90+2'

    Ғалаба учун кўпроқ интилаётган испанлар тўпни назорат қилмоқда.

  • 90'

    Ўйиндаги тўхталишлар учун 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Ферран Торрес ҳужумда қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 87'

    "Ўзига ўхшаган" Мората ўрнига Оярсабаль ўйинга қўшилди.

  • 84'

    Мората яқин масофадан зарбе берди. Шенсний яхши ҳаракат қилди. Ферран Торрес эса такрорий уринишда адашди.

  • 82'

    Левандовскининг жарима майдони марказига оширган тўпига шериклари ета олмади.

  • 80'

    Мората яқин масофадан зарба бера олмади. Биз билган Альваро ўз услубида!

  • 79'

    Шенсни тўпга чиқишда хатога йўл қўйди. Аммо бундан Торрес фойдалана олмади.

  • 78'

    Руиснинг узатмасига Сарабия ета олмади. Паблонинг иддао қилишича, ҳимоячи уни туртиб юборган.

  • 76'

    Польшалик футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Тўп испанларга қайтариб берилиши лозим.

  • 74'

    Ферран Торреснинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 71'

    Сарабиянинг стандартдан оширган тўпини Шенсний жарима майдонидан узоқлаштирди.

  • 69'

    Дарвозабон ўтказиб юборган тўпни Ляпорт дарвозага йўллай олмади. Қулай имконият қўлдан кетди.

  • 67'

    Морено ва Коке ўрнига Фабиан Руис ҳамда Сарабия ўйинга қўшилди.

  • 65'

    Моратанинг уриниши муваффақиятсиз якунланди.

  • 63'

    "Қизил фурия" рақибни жарима майдонига қамашга уринмоқда. Польшанинг шашти ёмон эмас.

  • 61'

    Испанлар тўп назоратини қайтариб олди.

  • 59'

    Педрига нисбатан қоида бузган Камиль Юзвяк сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 58'

    Моренонинг зарбаси устундан қайтди. Моратанинг такрорий уринишига аниқлик етишмади, дарвоза бўш эди! Мората ўз услубида!

  • 57'

    Якуб Модер жарима майдони ичида Моренони оёғини босиб олди. Ҳакам ВАРни кўриб пенальти белгилади.

  • 55'

    Каспер Козловски майдонга тушди. У Матеуш Клихни алмаштирди.

  • 54'

    ГОООООООООЛ! Кутилганидек, Польша ҳисобни тенглаштирди!

    Жарима майдонига оширилган тўпни Левандовски дарвозага аниқ йўллади.

  • 53'

    Буни қарангки, тўп назорати ҳам Левандовски жамоадошлари томонда бўлиб турибди.

  • 51'

    Дани Ольмодан олдин Шенсний тўпга етиб келди.

  • 50'

    Ҳозирча, номинал меҳмонлар кичик устунликка эришмоқда.

  • 48'

    Польшаликлар иккинчи тайм стартида фаоллик намойиш этмоқда.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Моренонинг яқин масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 44'

    Польякликлар бурчак зарбасидан кейин ҳеч нимага эриша олмади.

  • 42'

    Дарвоза устунидан қайтган тўпни Левандовски яқин масофадан дарвозага кирита олмади. Симон ўз ўрнида!

  • 40'

    Вақт ўтиб бормоқда. Испанлар ҳамон тўпни ўзларида ушлаб турибди.

  • 38'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпга Морено зарба йўллай олмади.

  • 37'

    Фаол ҳаракатлари билан Мората жамоасига бурчак зарбаси ишлаб берди.

  • 35'

    Кароль Швидерскининг яқин масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 34'

    Жерар Моренонинг зарбасидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 33'

    Жарима майдони остонасида Ольмо йиқитилди. Яхши стандарт вазият...

  • 31'

    Польшаликлар ҳужумда деярли ҳеч нимани уддалай олмаяпти.

  • 28'

    "Қизил фурия" тўп назоратини ўз қўлида ушлаб турибди. Бошқача бўлиши мумкин ҳам эмасди.

  • 26'

    ГОООООООООЛ! Ҳакам голни инобатга олди!

    Ҳимоячининг чап оёғи Моратадан олдинда қолиб кетган экан.

  • 25'

    Мората ўз услубида! Моренонинг узатмасидан кейин Альваро офсайддан гол урди.

  • 22'

    Мората Гликнинг юзига қўли билан зарба бериб юборди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 19'

    Спринтерлик курашида Левандовски Альбага ютқазди.

  • 17'

    Энрике шогирдларининг позицион ҳужумлари давом этмоқда.

  • 15'

    Рақибнинг қарши ҳужумини Альба бузишга муваффақ бўлди. Хорди жой танлашда яхши ҳаракат қилди.

  • 13'

    Пау Торреснинг олис масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 12'

    Моренонинг узатмасини ҳимоячилар осонликча узоқлаштирди.

  • 10'

    Жарима майдони чизиғидан берилган зарбани Шенсний ушлаб олди.

  • 9'

    Жарима майдони марказига оширилган тўпга "қизил фурия" ҳужумчилари ета олмади.

  • 8'

    Польяклар яхши прессинг уюштирмоқда. 

  • 6'

    Матеуш Глихнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 3'

    Ўз услубига монанд, испанлар тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келди. Миллий мадҳиялар учун бироз сукут сақладик!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!