Евро-2020: Уэльс - Швейцария учрашувида ғолиб номи аниқланмади

Европа чемпионати 1-туридан ўрин олган Уэльс - Швейцария учрашуви ўз якунига етди. Унда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Ҳисоб иккинчи бўлим бошида Брил Эмболо томонидан очилди. Бурчакдан оширилган тўпни швейцариялик ҳужумчи дарвозага тўғирлаб юборди. 74-дақиқада Соммер постини ишғол этган Киффер Мур якунда жамоасига дуранг келтирган голни киритди.

Шундай қилиб, 1 очко олган Уэльс Италиядан кейин 2-ўринни эгаллаб турган бўлса, 2 очко йўқотган Швейцария 3-поғонага жойлашди.

  • 90+6'

    Учрашув якунланди. Томонлар бир очкодан бўлишиб олди.

  • 90+4'

    Бурчакдан оширилган тўпга швейцарияликлардан ҳеч ким аниқ зарба бера олмади.

  • 90+4'

    Эмболо фаол ҳаракатлари билан жамоасига бурчак зарбаси ишлаб берди. Бу сўнгги имкониятлардан бири.

  • 90+3'

    Рэмзи ўз ўрнини Этан Ампадуга бўшатиб берди.

  • 90+2'

    Гаврановичнинг навбатдаги зарбаси ҳам анча хавфли чиқди. Бироқ Марио бу сафар ҳам воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетган эди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Дэнни Уорддан супер сейв! Эмболонинг бош билан йўллаган зарбасини Уэльс посбони қайтарди.

  • 89'

    Швейцарияликларнинг босими ортмоқда. Улар ғалаба учун кўпроқ ҳаракат қилаётгандек кўринмоқда.

  • 88'

    Захирадан ўйинга қўшилган Гавранович анча фаол ҳаракат қилмоқда. Бу сафар Марио узоқ масофадан берган зарбаси билан хавф туғдира олди.

  • 86'

    Видеотакрорларни кўрган Тюрпен голни бекор қилди. Марио Гавранович офсайдда қолиб кетганлини аниқланди.

  • 85'

    ГОООООООООЛ! Швейцария ҳисобда олдинга ўтиб олди!

    Ҳозиргина майдонга тушган Гавранович жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

  • 84'

    Сеферович ўз ўрнини Гаврановичга бўшатиб берди.

  • 83'

    Бэйлнинг жарима майдонига оширган тўпига жамоадоши бироз ета олмади.

  • 81'

    Адашмадик, футболчилар сўнгги дақиқаларни етарлича фаол ўтказмоқда.

  • 79'

    Бен Дэвиснинг олис масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 77'

    Голдан "иштаҳаси очилган" уэльсликлар ҳужумкорликни давом эттирмоқда.

  • 75'

    Дэниель Жеймс ўрнига Дэвид Брукс ўйинни давом эттиради.

  • 74'

    ГООООООООООЛ! Уэльс ҳисоб тенглаштирди!

    Жарима майдонига оширилган тўпни Мур боши билан дарвозага йўллади. Соммер ожиз қолди.

  • 73'

    Пейж шогирдлари навбатдаги бурчак зарбасига эга бўлди.

  • 70'

    Бэйл ва унинг жамоадошлари рақиб жарима майдони атрофида катта қийинчиликка дуч келмоқда. Петкович шогирдлари яхши ҳимояланяпти.

  • 68'

    Ўйин темпи пасайди. Бу тўфон олдидан юзага келадиган сукутга ўхшамоқда.

  • 66'

    Шакири ўз ўрнини Закарияга бўшатиб берди.

  • 66'

    Эмболонинг бу сафарги зарбасидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 64'

    Рэмзининг айлантириб оширган тўпига ҳеч ким ета олмади.

  • 63'

    Жарима майдони яқинижа Жеймсни йиқитган Мбабу огоҳлантирилди. Уэльсликларда яхши стандарт вазият юзага келди.

  • 61'

    Ҳимоячилардан қайтган тўпни Дэвис кучли зарбаси билан дарвозага йўналтирди. Кичик рекошет мўлжални ўзгартириб юборди.

  • 60'

    Ҳимояга қайтган Эмболо тўп учун курашда Жеймс билан тўқнашиб кетди. Унга шифокорлар ёрдам кўрсатмоқда.

  • 59'

    Ҳисобда ортда бораётган Пейж шогирдлари кутилганидек олдинга интилмоқда.

  • 57'

    Номинал меҳмонларнинг классдаги устунлиги аксарият вазиятларда сезилиб қолмоқда. Ақниқса, майдондаги яккакурашларда.

  • 55'

    Жамоадоши оширган тўпга Шакири тўхтата олмади. 

  • 53'

    Бир рақибидан ўтган Бэйл тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди. Натижада, тўп йўқотилди.

  • 52'

    Мбабунинг жарима майдони ичидан берган зарбаси ноаниқ кетди. Қулай имконият кўкка совурилди.

  • 51'

    Ҳисобда ортда қола бошлаган уэльсликлар фаолликни оширишга уриняпти.

  • 49'

    ГОООООООЛ! Швейцария ҳисобни очди!

    Бурчакдан оширилган тўпни Эмболо боши билан дарвозага тўғирлаб юборди.

  • 49'

    Эмболонинг кучли зарбасидан кейин дарвозабон тўпни қайтарди.

  • 48'

    Шерга тиббий ёрдам кўрсатилди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+2'

    Биринчи таймда ҳисоб очилмади. Танаффус!

  • 45+1'

    Харис Сеферовичнинг яқин масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади. Қулай имконият қўлдан кетди.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Кевиннинг ўзига эса тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 43'

    Номинал меҳмонлар Мбабуга нисбатан ишлатилган қўполлик натижасида стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 42'

    Бўлим сўнгини Петкович шогирдлари нисбатан фаолроқ ўтказмоқда.

  • 40'

    Сеферовичнинг зарбасидан кейин тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 38'

    Ўйин темпи бироз пасайди. Томонлар танаффус олдидан бироз енгил тин олмоқда.

  • 36'

    Эмболонинг зарбаси дарвозага қадар етиб бормади.

  • 34'

    Мануэль Аканжининг яқин масофадан берган зарбаси ҳимоячиларга тегиб бошқа томонга йўналди. Швейцарияликлар яна бир бурчак зарбасини ўйинга киритади.

  • 33'

    Жарима майдонига оширилган тўпни Бен Дэвис қайтариб юборди. Бурчак зарбаси.

  • 31'

    Бэйлнинг стандартдан берган узатмасига ҳеч ким ета олмади. Қулай имконият қўлдан кетди.

  • 30'

    Дэниель Жеймсни ўтказиб юборган Фабиан Шер огоҳлантирилди.

  • 29'

    Шакири жарима майдонига яқин ҳудудда йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 27'

    Сеферовичнинг жарима майдони ичидан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 26'

    Ўйин швейцарияликларнинг устунлиги остида давом этмоқда.

  • 24'

    Гранит Жаканинг олис масофадан берган зарбаси хавфли, бироқ ноаниқ чиқди.

  • 22'

    Родригеснинг узатмасига Сеферович ноаниқ зарба берди.

  • 20'

    Фабиан Шернинг яқин масофадан берган зарбасини дарвозабон қайтариб қолди.

  • 20'

    Швейцарияликлар бурчакдан тўпни ўйинга киритиш имкониятини қўлга киритди.

  • 18'

    Рицар Мур махсус боғич билан майдонга қайтди. У ўйинни давом эттира олади.

  • 17'

    Мурнинг қоши ёрилди. Шифокорлар унга тиббий ёрдам кўрсатмоқда.

  • 15'

    Мурнинг бош билан йўллаган аниқ зарбасидан кейин Соммер супер сейв намойиш этди.

  • 13'

    Гарет Бэйлнинг қанотдан оширган тўпига на шериклари, на рақибларидан ҳеч ким ета олмади. 

  • 11'

    Жаканинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси жамоадошига тегиб ўз йўналишини ўзгартирди.

  • 10'

    Тўп назорати Петкович шогирдлари томонга ўтди. Энди улар турли хил косбинациялар ташкил этмоқда.

  • 8'

    Эмболо майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам керакка ўхшайди.

  • 7'

    Швейцарияликлар бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 6'

    Мбабунинг фаол ҳаракатлари жамоасига бурчак зарбаси ишлаб берди. 

  • 5'

    Роб Пейж шогирдлари рақиб босимини қисқа паслар билан ортда қолдирмоқда. Комбинациялар ёмон эмас.

  • 4'

    Шакирининг узатмасидан кейин Сеферович ҳужумни муваффақиятли давом эттира олмади.

  • 2'

    Номинал мезбонлар илк дақиқалардан фаолроқ ўтказмоқда. Жэймснинг чап қанотдан оширган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун бир неча сония қолди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!