Евро-2020. Хорватия - Испания: Матнли трансляция

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Европа чемпионати нимчорак финал босқичидан ўрин олган Хорватия - Испания тўқнашувига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин.

  • 120+1'

    Учрашув якунланди. Испания чорак финалда!

  • 120'

    Дани Ольмонинг зарбасидан кейин тўп устундан қайтди.

  • 118'

    Тўп ҳамон испанияликларда. Хорватлар чарчаб қолди.

  • 116'

    Моратанинг жарима майдони ичидан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 114'

    Лука Модрич ўз ўрнини Брекалога бўшатиб берди.

  • 112'

    Хорватияга гол зарур. Бироқ испанлар тўпни бермаяпти. Бу уларнинг услуби.

  • 110'

    Хорватияликлар рақиб ярим майдонида 8 киши бўлиб прессинг уюштирмоқда.

  • 108'

    Испанлар тўп назорати орқали рақиб шаштини пасайтиришга уриняпти.

  • 107'

    Хорватия ҳужумга ўтишга ўзида куч топмоқда. Ажойиб ўйин!

  • 106'

    Иккинчи экстра-тайм бошланди. Атиги 15 дақиқа!

  • 105'

    Биринчи экстра-таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 105'

    Жарима майдонига ёриб кирган Мората тўпни йўқотди.

  • 103'

    ГОООООООООООЛ! Испания яна деярли ҳал этгандек!

    Жарима майдони ичидан аниқ зарба берган Микель Оярсабаль жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

  • 103'

    Энди хорватлар ҳужумга ташлана бошлади. Крамаричнинг кучли зарбасидан кейин дарвозабон тўпни эгаллаб олди.

  • 101'

    Серхио Бускетс ўрнига Родри майдонга тушди.

  • 100'

    ГООООООООООООЛ! Моратааааааааааааааааа!

    Жарима майдони ичидан кучли зарба йўллаган Альваро жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

  • 98'

    "Қизил фурия" ташаббусни қўлга олди. Ҳужумлар Хорватия дарвозаси қаршисида уюштирилмоқда.

  • 97'

    Дани Ольмонинг жарима майдони ичидан берган зарбасини Вида қайтариб қолди! Ҳимоячидан сейв!

  • 97'

    Ўйин шиддатли ҳужумлар остида давом этмоқда! 

  • 96'

    СИМОН! Яқин масофадан берилган зарбани Испания дарвозабони қайтарди.

  • 94'

    Жарима майдони ичида тўп Пау Торреснинг қўлига теккандек кўринди. Аммо Чақир бундай деб ҳисобламади.

  • 92'

    Оршичнинг зарбасидан кейин стадион ларзага келди! Аммо тўп тўсиндар бир неча сантиметр баланддан ўтиб кетди.

  • 91'

    Биринчи экстра-тайм бошланди!

  • 91'

    Мураббийлар футболчиларга кўрсатма бериб бўлди. "Оловли" 30 дақиқа бизни кутмоқда!

  • 90+6'

    Ўйиннинг асосий вақти якунланди! Буёғига экстра-тайм!

  • 90+5'

    Микель Оярсабалнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси кучсиз ва ноаниқ чиқди.

  • 90+5'

    Сўнгги сонияларни Энрике шогирдлари ҳужумда ўтказмоқда.

  • 90+4'

    Гол ўтказиб юборган испанлар дарҳол олдинга ўта бошлади. 

  • 90+2'

    ГОЛ! ГОЛ! ГОООООООООООООЛ! Хорватия ҳисобни тенглаштирди!

    Жарима майдонига оширилган тўпни Марио Пашалич боши билан дарвозага киритди.

  • 90+1'

    Модричнинг узатмасидан кейин Крамарич офсайдда қолиб кетди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    Ферран Торрес ўз ўрнини Микель Оярсабалга бўшатиб берди.

  • 85'

    ГООООООООООООООЛ! Хорватия қайтди!

    Жарима майдони ичидаги пала-партишликдан фойдаланган Оршич ҳисобни қисқартирди.

  • 83'

    Моратага нисбатан қўполлик ишлатган Чалета-Цар огоҳлантирилди.

  • 81'

    Ўйин темпи пасайди. Хорватлар ғалабага ишонмай қўйди, чоғи.

  • 79'

    Коке ўз ўрнини Фабиан Руисга бўшатиб берди.

  • 77'

    ГОООООООООЛ! Испания ўйин тақдирини деярли ҳал этди!

    Қанотдан катта тезликда ёриб кирган Ферран Торрес тўпни дарвозабоннинг оёқлари ўртасидан ўтказиб, дарвозага киритди.

  • 76'

    Хосе Гайяга шифокорлар ёрдам кўрсатмоқда.

  • 75'

    Ливакович хато қилишига бир баҳя қолди. Аммо тўпни тўхтатишга хато қилган посбон вазиятни тўғирлади.

  • 73'

    Кокенинг қўлини босиб олган Брозович огоҳлантирилди.

  • 72'

    Моратанинг голи офсайд туфайли инобатга олинмади. Альваро ўз услубида!

  • 71'

    Пабло Сарабия ва Эрик Гарсия ўрнига Дани Ольмо ҳамда Пау Торрес майдонга тушди.

  • 69'

    Энрике шогирдлари марказда тўпни назорат қилмоқда.

  • 67'

    Яқин масофадан берилган зарбани Унаи Симон қайтарди.  Хорватия фаоллашди!

  • 65'

    Анте Ребичнинг зарбаси кучсиз чиқди. Симон осонлик билан тўпни ушлаб олди.

  • 62'

    Хорватия ўйин тизгинини рақибга топшириб қўйди.

  • 60'

    Испанлар "очилиб кетди"! Уларни тўхтатиш осон бўлмаяпти.

  • 57'

    ГОООООООООООЛ! Испанлар ҳисобда олдинга ўтиб олди!

    Қанотдан етказиб берилган тўпни Аспиликуэта дарвозага киритди.

  • 54'

    Испания ўз услубида. Улар тўп назоратини ортиғи билан амалга оширмоқда.

  • 52'

    Хорватлар рақиб ҳужумларини кичик фоллар эвазига тўхтатишга ҳаракат қилмоқда.

  • 50'

    "Қизил фурия" босимни давом эттирмоқда.

  • 48'

    Испанлар иккинчи таймда ҳам фаоллик кўрсатмоқда. Жарима зарбасидан оширилган тўпни хорватияликлар қайтарди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45'

    Танаффус!

  • 44'

    Анте Ребич бирга-бир вазиятга чиқиб боришига Унаи Симон йўл қўймади.

  • 42'

    Меҳмонлар бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 40'

    Энрике шогирдларининг фаоллиги давом этяпти.

  • 38'

    ГООООООООООЛ! Испания ҳисобни тенглаштирди!

    Пабло Сарабия аниқ зарбаси эвазига дарвозани ишғол этди.

  • 36'

    "Қизил фурия"нинг фаоллиги тобора ортиб бормоқда.

  • 34'

    Пабло Сарабия офсайдда қолиб кетди.

  • 33'

    Энрике шогирдлари тўп назоратини қайтариб олди.

  • 31'

    Испанлардан камбэк! Улар фаолликни оширди.

  • 28'

    Златко Далич шогирдлари рақибни майдон марказидан ўтказмаяпти. Қойил!

  • 26'

    Матео Ковачичнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 24'

    Влашичнинг ўткир бурчакдан берган кучли зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 22'

    Голдан руҳланган хорватияликлар фаолликни давом эттирмоқда.

  • 20'

    ГООООООООООООООЛ! Хорватия ҳисобда олдинга ўтиб олди!

    Жамоадоши узатган тўпни Испания дарвозабони ўтказиб юборди. Шармандали автогол!

  • 19'

    Қанотдан оширилган тўпни Мората дарвозага йўллади. Видага теккан тўп дарвозабоннинг қўлига боиб тушди.

  • 17'

    Хорватияликлар рақибни ўз жарима майдонидан узоқроқ ушлашга ҳаракат қилмоқда.

  • 15'

    Кокенинг бирга-бир вазиятдан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 13'

    Пабло Сарабиянинг кучли зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 11'

    Футболчилар ўзаро бироз қўполроқ муносабатда бўлмоқда. Натижанинг аҳамияти юқорилиги бунга сабаб.

  • 9'

    Ферран Торресга нисбатан жарима майдони яқинида қўполлик ишлатилди. Испанияда стандарт вазият.

  • 7'

    Гвардиолга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 6'

    Стандартдан оширилган тўпни номинал мезбонлар узоқлаштирди.

  • 4'

    Хорватлар рақибга тўп назоратини топшириб қўйгандек. Улар ҳимояланишни маъқул кўрмоқда.

  • 2'

    Одатдагидек, испанлар илк сонилардан тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Сардорлар иштирокидаги расмий жараёнлар ортда қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!