Евродаги муваффақиятсизлик Германияга анча қимматга тушадиган бўлди

Германия Европа чемпионати нимчорак финал босқичидан ўрин олган баҳсда Англиядан 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради ва турнирни тарк этди.

"Marca"нинг хабар беришича, "бундестим" ярим ҳимоячиси Тони Кроос миллий терма жамоадаги фаолиятини якунламоқчи. Бу ҳақда тез орада расман эълон қилиниши кутиляпти.

31 ёшли футболчи 2010 йилдан бери "немис машинаси" сафида ҳаракат қилиб келмоқда. Бу вақт оралиғида у 17 гол ва 19 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Кроос Германия терма жамоаси билан 2014 йилги жаҳон чемпиони, 2010 йилги мундиал бронза медали соҳибига айланган. Маълумот ўрнида, Англиядан учралган мағлубият бош мураббий Йоахим Лёвнинг "бундестим" бошқарувидаги сўнгги ўйини бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар