Европа лигасида ҳафта футболчиси ким бўлади?

УЕФА матбуот хизмати Европа лигасида ҳафта футболчиси бўлишга номзод 4 нафар футболчини эълон қилди.

Номзодлар орасидан Хуанми («Бетис»), Виктор Осимхен («Наполи»), Деклан Райс («Вест Хэм») ва Марио Гётце (ПСВ) жой олган.

Айтиш керакки, Хуанми ва Осимхен ушбу ҳафта дубль қайд этган бўлса, Гётце гол ва битта ассист мавжуд, Райс эса жамоасинг ғалаба голидан бирига муаллифлик қилди.

Овоз бериш натижалари кун якунида эълон қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!