Европада супериқтидорли футболчи пайдо бўлди

Европа грандлари – “Челси”, “Бавария” ва “Барселона” Дения чемпионатида порлай бошлаган 16 ёшли ярим ҳимоячи Руни Барджини талашмоқда.

“Копенгаген” шарафини ҳимоя қилаётган вундеркинд “Ольборг” жамоасига қарши ўтказилган учрашувда рақиб дарвозасини ишғол қилиб, Дания чемпионатида тарихида гол урган энг ёш футболчи бўлди.

Умумий ҳисобда эса, Руни тўртта ўйинда қатнашиб, голлари сонини иккитага етказиб олди.

Унга харидор бўлаётган жамоалар Рунининг янги қирраларини очиб,  келажакда футбол юлдузи қилиб тарбияламоқчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×