Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Факт! "Машъал" 5 ўйиндан бери "Насаф"ни мағлубиятга учрата олмаяпти

«Насаф» – «Машъал» урчшаувига оид маълумотлар

«Насаф» Суперлиганинг қолдирилган 8-турида Муборакнинг «Машъал» жамоасини қабул қилади. Дерби 9 июль куни куни Қаршидаги «Марказий» стадионида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс соат 20:00да бошланади. Қаршиликлар матбуот хизмати учрашувга оид маълумотларни тақдим этди.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу вақтга қадар 32 бор куч синашишган. 17 учрашувда «аждарлар», 8 ўйинда эса «газчилар» зафар қучган. 7 беллашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар фарқи 52-29га тенг. Устунлик "Насаф" тарафида.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: «Насаф» – «Машъал» 4:1, «Машъал» – «Насаф» 4:1.

Жамоалар сўнгги ўзаро учрашувни 2020 йили 2 октябрь куни Қаршида ўтказган. Бу баҳсда "аждарлар" йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Эътиборингизга, жамоалар иштирокидаги сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз:

  1. 10.2020 Насаф — Машъал 4:1
  2. 06.2020 Машъал — Насаф 0:0
  3. 10.2017 Машъал — Насаф 1:2
  4. 05.2017 Насаф — Машъал 1:0
  5. 11.2016 Насаф — Машъал 2:0
Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ