Асосий мазмунга ўтиш

Финаллисима санаси кўчирилиши мумкин

Jahongir Inomjonov
Изоҳлар: 0

Бунинг сабаби нима?

Лионель Скалони 2025 йилги Финалиссима бўлиб ўтишига шубҳа қилмоқда. "Mundo Albicelecte" журналисти хабар беришича, Финалиссима 2026 йилнинг мартига кўчирилиши мумкин.

"Копа Америка-2024" ва "Евро-2024" ғолиблари ўртасидаги ўйинда Аргентина Испания билан тўқнаш келади. Ўйин 2025 йилнинг ёзида АҚШда бўлиб ўтиши мумкинлиги хабар қилинганди.

- Ўйин ўтказиладими ёки йўқми, билмайман. Келгуси йил тақвим бўйича билганимдан кўра қийин бўлиши мумкин. Айниқса ноябргача Жахон чемпионатига йўлланма оладиган Испания учун. Келгуси йил Финалиссима ўтказиш имконсиз деб ўйлайман, - деди Аргентина терма жамоаси бош мураббийи.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ