Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Флик: "Барча футболчилардан ундан ўрнак олишларини истар эдим"

Bilolbek Imomov
Изоҳлар: 0

Германиялик мутахассис бир шогирдини алоҳида эътироф этди

Ханс-Дитер Флик Жерар Мартиннинг ўтган мавсумдаги ўсишини юқори баҳолади.

24 ёшли ҳимоячи аввал чап қанотда ҳаракат қилган бўлса, кейинчалик марказий ҳимояга ўтказилди ва янги позицияда ўзини муваффақиятли намоён этди.

Фликнинг таъкидлашича, Мартининг дубль жамоасидан асосий таркибгача йўл босиб ўтиши ажойиб натижа ҳисобланади. У бу каби ёндашув ва меҳнатсеварликни барча футболчиларда кўришни исташини билдирди.

"Барселона" ўтган мавсумни Ла Лигада биринчи ўринда якунлади ва "Реал Мадрид"ни 8 очко фарқ билан ортда қолдирди.

Якуний турда каталонияликлар "Валенсия"га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ