Франциялик мухлислар Швейцарияга қарши ўйин қайта ўтказилишини хоҳлашмоқда

Франция терма жамоаси мухлислари севимли жамоасининг “Евро-2020”ни 1/8 финал босқичидаёқ тарк этганидан норози.

Французлар пенальтилар сериясида Швейцарияга ютқазишди. Шу куни ҳал қилувчи зарбани терма жамоа юлдузи Килиан Мбаппе аниқ амалга ошира олмади.

RTL Sport хабарига кўра, тармоқда Франция - Швейцария учрашувини қайта ўтказишни талаб қилувчи петиция пайдо бўлган. Француз мухлислари Килиан Мбаппе пенальтини тепган пайтда рақиб дарвозабони Ян Зоммер дарвоза чизиғида бўлмаган ва қоидаларни бузган, деб ҳисобламоқда. Мурожаатни аллақачон 240 мингдан ортиқ киши имзолаган ва имзолар сони ўсишда давом этмоқда.

Францияни мусобақадан чиқариб юборган Швейцария эртага чорак финалда Испания терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар