Футзал. АГМК "Бунёдкор"ни аяб ўтирмади

Футзал бўйича Олий лига 1-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - АГМК бахси якунига етди ва унда номинал меҳмонлар 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Олмалиқликлар сафида Авазбек Абдувалиев (4), Давлат Ибрагимов (6), Артур Юнусов (9), Музаффар Ахаджонов (20), Даврон Валижонов (34) рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди. "Қалдирғочлар" сафида ягона голга Муҳаммадбобур Раҳмонбердиев (9) муаллифлик қилди. 

Шунингдек, мазкур учрашувнинг энг яхши футболчиси деб АГМК дарвозабони Рустам Умаров тан олинди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!