Футзал. Терма жамоамиз жаҳоннинг етакчи жамоаларидан бири билан Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Литва давлатида бўлиб ўтиши режалаштирилган мундиал учун тайёргарлик кўрмоқда. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги футболчиларимиз ўртоқлик учрашувида иштирок этишни режалаштирган. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар тарқатди:

"Хабарингиз бор, футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Литва мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Мазкур мундиалга муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида футзалчиларимиз жаҳоннинг етакчи футзал терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувлари ташкил этиб келмоқда.

Хусусан, Баҳодир Aҳмедов шогирдлари 25-28 июнь кунлари 2021 йилги Жаҳон чемпионати иштирокчиси ва Жанубий Aмериканинг энг кучли терма жамоаларидан бири ҳисобланган Венесуела билан куч синашади.

“Юнусобод” спорт мажмуасида бўлиб ўтадиган ушбу баҳсларга ҳозирлик кўриш учун футзал терма жамоамиз 14 июнь куни ўқув-машғулот йиғинини бошлайди.

Мураббийлар штаби Венесуелага қарши ўртоқлик учрашувлари учун 20 нафар футзалчини жалб этди",-дейилади ташкилот хабарида.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ашуров Бахтийор
13/06/2021 06:16
Яхши ҳабар!

Минбар

Барча блоглар