Футзалчиларимиз

Гватемала билан ўйиндан сўнг, барчада турли хил фикр пайдо бўлди. Кимдир йигитлардан хафа бўлгн бўлса, яна баъзилар оғир мағлубият сабабли тушкун кайфиятда.

Тўғриси, мундиалнинг илк ўйинидан кўнглим тўлди. Кимгадир бу гапим ғалати эшитилиши мумкин, аммо рост. Йигитларга бугунги матонат, ха, паркетдаги "жанг" учун алоҳида раҳмат. Мухлислар бугунги аламли натижани оғир қабул қилгани рост, бироқ танганинг иккинчи томони борлиги ёдимиздан чиқиб қолмоқда.

Бизда бирорта футзал мактаби йўқ эканлигидан хабарингиз борми? Ички чемпионатимиздаги молиявий аҳволданчи? Бир неча йил олдин ушбу спорт юртимизда тўлиқ тугатилишига оз қолганиданчи? Ўша узилишнинг асорати қай даражада эканлигидан-чи?

23ei3je23je

Кимдир турнир олдидан ўтказилган ўртоқлик учрашувларини писанда қилиши мумкин, бироқ ҳеч қандай тизимсиз футзалимиз 7 ойда натижа беришини кутиш қанчалар адолатли? Туркманистонда бўлиб ўтган ёпиқ иншоотлардаги бронза медалига эга чиққанимиз ёдингиздами? Ўша турнир олдидан футзалчиларимизга Юнусобод туманидаги аренадан фойдаланишга ҳам рухсат берилмаган. 3-4 йил аввал шундай оғир кунларни бошдан ўтказганига қарамай, футзалимиз фидойилари бугун дунёнинг энг кучли терма жамоалари қаторида Литвага ташриф буюрди. Шунинг ўзи энг катта ғалабамиз аслида.

Натижа-чи, дейсизми? Aгар ҳаммани енгиб плей-оффда тўп суришни истасак, марҳамат Қозоғистон, Озарбайжон, Россия сингари жанубий америкаликларни термага жалб этайлик! Улар келишади ва миллионлаб долларлар эвазига натижа қилиб беради. Иши битгач, қопдаги пулни орқалаб юртига жўнаб қолади. Бундан биз нима ютамиз? Ҳеч нарса! Сиз бугун сўнгги сонияларгача паркетда кураш олиб борган ўзимизнинг қоракўз йигитларни клубида ойига 2-3 миллион сўм эвазига тўп суришидан хабарингиз борми?

Aслида, мундиалда иштирок этишдан мақсад нима? Бирламчи вазифа ушбу спортнинг юртимиздаги ривожи! Унга бўлган, эътиборнинг ортиши.

Шахсан мен бугунги ўйин учун йигитларга миннатдорчилик билдираман. Гуруҳда қолиб кетишимиз, Гватемалага енгилганимиз, сўнгги дақиқада тўп ўтказиб юборганимиз ва бошқа кўплаб омиллар жамоамиз ҳақидаги фикрингизга таъсир қилмасин. Aсосийси, йигитлар кўзида ёнган олов! қолгани "копейка"!

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Muzaffar Komilov
14/09/2021 08:47
Biz yutqazmas edik hatto yutar edik ham 1chi o‘yin hayajon va yaqindagina Portugaliyani yutgan jamoamiz uncha nomdor bolmagan jamoga qarshi chiqdi va ularni huddiki o‘yin boshida mensimadi va oddiy hollarda go‘llar o‘tkazdi o‘ziga kelib olguncha 3:1 bo‘lib ulgurdi Himoyadan o‘ynab shoshilmasdan o‘yinni asta nazoratiga olganda yutar edi ham yigitlarimiz yaxshi zo‘r lekin Futzalda kuchli jamolar ham himoyani o‘ylaydi himoyamiz yaxshi ko‘rdik Argentina Ispaniya Portugaliyalik lar bn o‘yinlarda Hammasi oldinda yigitlarikizga omad
&
Турсун Ғани
13/09/2021 23:23
Чуқур уҳҳҳ тортиб Ҳааа... демиз:
Tursunov Jasur
13/09/2021 06:27
Терма жамоимизга омад ёр булсин яхши уйин намоиш килиб беришди финалга чикамиз шу Темпда кетсак
Komil Habibulloh
13/09/2021 00:58
Ular jang qildi buni hamma ko'rdi.
&
Jumaniyoz
13/09/2021 00:54
Тоғри фикирлари ёзибсиз гап йўқ. Фудзалчиларимизга охиригача курашганлари учун алохида рахмат. РЕСПЕКТ

Минбар

Барча блоглар