Грандлар кутган тўпурарни бошқа клуб илиб кетди

“Айтрахт”даги сермаҳсул ўйини билан Европанинг кўплаб гранд клублари эътиборига тушган Андре Силва фаолиятини Бундеслиганинг бошқа вакили – “Лейпциг” сафида давом эттирадиган бўлди.

Португалия терма жамоасининг 25 ёшли ҳужумчиси янги клуби билан беш йиллик шартнома тузди. Унга кўра, “Лейпциг” Силванинг хизматлари учун йилига 4 миллион евро тўлайди.

Бу трансфер “Лейпциг”га 23 миллион еврога тушди. Бундан ташқари, улар яна 12 миллион еврони ўйинчининг натижаларига қараб, бонус тарзида “Айнтрахт” ҳисобига ўтказиши керак бўлади.

Якунланган мавсумда Андре Силва 28 та гол уриб, Бундеслига тўпурарлари баҳсида иккинчи кўрсаткични қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!