Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Гвардиола қишда "Сити"дан ким кетишини айтди

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Унинг бозор қиймати 25 млн еврони ташкил этади

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа вингери Оскар Бобб тез орада жамоани тарк этиши ҳақида баёнот берди.

Норвегиялик футболчи клубни тарк этиб, "Фулхэм"га ўтиш истагини билдирган.

"Ўйлашимча, Оскар Бобб шу ойда кетмоқчи, ҳа", - дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради инсайдер Фабрицио Романо.

ОАВ маълумотига кўра, 22 ёшли норвегиялик Лондон клуби билан шартнома имзолашга яқин турибди. Эҳтимол, футболчи АҚШда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати олдидан кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истар.

2025/2026-йилги мавсумда Бобб клубнинг барча турнирларида 15 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди. Унинг бозор қиймати 25 млн еврони ташкил этади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ