Гвардиола “Рома”да ўйнолмаган ҳужумчига харидор

Хосеп Гвардиола жамоа ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида Бундеслига тўпурарлик маҳоратини намойиш қилаётган Патрик Шикни олиб келмоқчи.

Чехиялик ҳужумчи кучли бешлик чемпионатларидаги иштирокини “Сампдория”да бошлаб, кейинчалик “Рома”га ўтган. Римликлар сафида 2017 йилдан 2020 йилгача тўп сурган футболчининг омади келмали. Патрик пойтахт клубида жами 46 та учрашувда атиги бешта гол урди холос.

Шик аввал ижара асосида “Лейпциг”га кўчиб ўтди ва Бундеслигада 22 та учрашувда ўнта тўп киритди. 2020 йили уни “Байер” трансфер қилди.

Леверкузенликлар сафида 25 ёшли футболчи зўр статистика қайд этмоқда. Жорий мавсумда ШИк 13 та баҳсда 16 та гол уришга эришди ва Бундеслига тўпурарлари баҳсида “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовскидан кейин иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Патрик Шик 2016 йилдан бери Чехия терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. У мамлакатининг бош жамоаси сафида 33 та баҳсда қатнашиб,  17 та гол муаллифи бўлган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар