Гвардиола “Сити”дан кетадиган бўлди

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола клуб билан ҳамкорлик борасида янги шартнома имзолашдан бош тортмоқда.

Испаниялик мутахассиснинг амалдаги битими 2023 йилнинг ёзида якунланади. Шундан сўнг, Гвардиола Манчестерни тарк этишни режалаштирмоқда.

Маълумотларга қараганда, тажрибали мураббий маълум муддат таътилга чиқиб, футболдан чалғимоқчи экан.

Гвардиоланинг ўзи яқинда клублар миқёсидаги фаолиятини якунлаб, ўз олдига юқори мақсадларни қўйган терма жамоаларга устозлик қилиш ниятида эканини маълум қилганди.

Гвардиола “шаҳарликлар”ни 2016 йилдан бери бошқариб келмоқда ва жамоа билан жами 10 та совринни қўлга киритди. Шунга қарамай, “Манчестер Сити”ни Европа Чемпионлар лигаси ғолибига айлантириш унга армон бўлиб қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!