Гвардиола супертрансферга тайёрланяпти

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола қишки трансферлар вақтида Ҳарри Кейнни олишга яна бир бор уриниб кўради.

“Тоттенхэм” ёзда “шаҳарликлар”нинг ҳужумчи трансфери бўйича барча таклифларини рад этди. Лондонликлар асосий тўпурарига янги шартнома таклиф қилишни режалаштирган эди. Бироқ, жамоадан кета олмаган Ҳарри Кейн клубга жуда катта талаблар қўймоқда ва ҳали янги битим имзолангани йўқ.

Шу боис, Хосеп Гвардиолада орзусидаги футболчини қўлга киритиш умиди уйғонди. “Сити” мутасаддилари “Тоттенхэм” ҳужумчи билан янги шартнома имзолагунга қадар уни Манчестерга кўчириб келмоқчи.

“Тоттенхэм” президенти Жэниел Леви ҳали ҳам Кейнни кетишига қаршилик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!