Ҳасанбой Дўсматов ва Амит Пангал қарама-қаршилигига гувоҳи бўламизми? Ҳиндистоннинг жаҳон чемпионатига борадиган таркиби билан танишинг

Сербиянинг Белград шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этувчилар номи ойдинлашмоқда. Ҳусусан, Ҳиндистонда 15-21 сентябрда ўтказилган ички чемпионат ғолиблари тўлақонли равишда чемпионатда қатнашиш учун сараланди. Қизиқарли томони эса, ушбу давлатдан Олимпиадада иштирок этган Амит Пангал, Викас Кришан, Ашиш Кумар, ва Сатиш Кумар чемпионатда қатнашмади ва таркибдан ҳам жой олгани йўқ. Эндиликда, қуйидаги боксчилардан ташкил топган жамоа ўз омадини синаб кўради:

-48 кг: Говинд Саҳани
-51 кг: Дипак
-54 кг: Акаш
-57 кг: Роҳит Мор
-60 кг: Вариндер Сингҳ
-63,5 кг: Шива Тапа
-67 кг: Акаш
-71 кг: Нишант Дев
-75 кг: Сумит
-80 кг: Сачин Кумар
-86 кг: Лакшя
-92 кг: Санжит
+92 кг: Нарендер

Россия бокс терма жамоаси таркиби эълон қилинди. Унга Олимпиада чемпиони киритилмади...

Қозоғистоннинг бокс бўйича жаҳон чемпионатига борадиган таркиби аниқ. Конкабаев эса.....

Баҳодир Жалоловга рақиблик қилган Ричард Торрес жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркибда борми?

Шаҳрам Ғиёсовнинг рақиби Пэт Маккормак жаҳон чемпионатига бормайди. Британия таркиби билан танишинг (фото)

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
18/10/2021 22:18
Ҳиндистон ҳам медал олса керак. Боксни ривожлантирмоқда ҳиндлар. Лекин пандемия сабаб ЖЧни БААга ўтказишганди.

Минбар

Барча блоглар