Ҳайитмурод Шерқўзиев саралашда тўртинчи бўлди

Ҳозиргина пара каноэ бўйича эркаклар ўртасида VL3 классида 200 метрга ўтказилган саралаш баҳслари якунланди.

Унда иштирок этган ҳамюртимиз Ҳайитмурод Шерқўзиев 54.269 сония вақт билан маррага тўртинчи бўлиб етиб келди. Энди бу спортчимиз ҳам финалга чиқиш учун ярим финал баҳсида иштирок этади.

Пара каноэ бўйича ярим финал баҳслари эртага ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!