Асосий мазмунга ўтиш

Қишки спорт турлари

"Ҳумо" сардори икки ойга сафдан чиқди

Shahzod
Изоҳлар: 0

Бугун Олий Хоккей лигаси (ВХЛ) мунтазам чемпионати доирасида "Ҳумо" "Торпедо-Горький"ни қабул қилди.

Қизиқарли ва муросасиз тарзда кечган учрашувнинг асосий вақти ва овертаймида ҳам ғолиб номи аниқланмади ва буллитлар сериясига мурожаат этилди. Мазкур серияда нижгородликлар аниқ ҳаракат қилишиб, 2:1 ҳисобида "Ҳумо"ни мағлуб этишнинг уддасидан чиқишди.

Афсуски, ушбу беллашувда тошкентликлар сардори Александр Шербина жароҳат олди. 31 ёшли хоккейчи учинчи даврда жароҳат олиб, муз майдонини тарк этди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Ҳумо" бош мураббийи Евгений Попихин унинг аҳволи борасида айрим маълумотларни айтиб ўтди.

"Шербинада ҳам, Беляковда ҳам жароҳат мавжуд. Беляков қўлини синдириб олди. Шербина ҳам ноқулай йиқилиши натижасида икки ойга сафдан чиқди", - деди Попихин.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ