Ибрагимович муҳим учрашувда "Милан"га ёрдам беролмайди

"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган "Атлетико"га қарши ўйинни ўтказиб юборади.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга қараганда, швециялик футболчи ҳали ҳам жароҳатидан тўлиқ тикланмаган ва ҳали ҳам оғриқ ҳис қиляпти. Шу сабабли ҳам у умумий гуруҳда шуғулланмаяпти.  

Ибрагимович октябрь ойидаги ФИФА кунларидан сўнг сафга қайтиши кутилмоқдқ.

Эслатиб ўтамиз, "Милан" – "Атлетико" баҳси 28 сентябрь куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

39 ёшли Ибрагимович жорий мавсум "Милан" сафида 1 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!