Икки АПЛ гранди Левандовски учун курашади

Польшалик ҳужумчи Роберт Левандовски "Бавария"ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда "Fichajes.com" нашри хабар бермоқда. 

33 ёшли голеадорнинг Мюнхен клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йилда якунига етади. Футболчи ўзини янги чемпионатида синаб кўришни истамоқда. 2022 йил ёзги трансферлар ойнасида "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" Левандовскини ўз сафига қўшиб олиши мумкин. 

Левандовски жорий мавсумда "Бавария" ва Польша терма жамоаси сафида барча турнирларда 23 та ўйин ўтказиб, 28 та гол уришга муваффақ бўлди. Шунингдек, Роберт 2021/22 йилги мавсум "кучли бешлик"да энг кўп гол урган футболчи саналади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!