Икки дақиқа ўйнаган Шомуродов зўр баҳо олди!

“Рома” мухлислари жамоанинг Конференциялар лигасига чиққанини байрам қилишда давом этмоқда. Дарҳақиқат, Рим катта ғалабаларни соғинган. “Бўрилар” сўнгги бор Еврокубоклар финалида 1991 йили иштирок этган.

Жозе Моуриньо шогирдлари ярим финалда кучли рақиб – “Лестер”ни икки ўйин натижасига кўра, 2:1 ҳисобида енгиб, 25 май куни Албаниянинг Тирана шаҳридаги финалга борадиган бўлди. Ҳал қилувчи баҳсда римликларни Нидерландия вакили “Фейеноорд” кутиб турибди.

Моуриньо УЕФА таснифидаги уч мусобақа – Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва Конференциялар лигасида финалга чиққан ягона мураббийга айланди. Жамоасининг ғалабасидан сўнг, португалиялик мутахассис кўзига ёш ҳам олгани суратлар ва видеоларда кўрсатилмоқда.

6274f1fcbd084_mourino

Италия футболини кузатиб бораётган мутахассислар ва мухлислар Жозе Моуриньо Римда қудратли жамоа қураётганига энди ишона бошлади. “Рома”нинг ўйинида сифат кўзга ташланмоқда. “Рома” курашувчан жамоага айланиб боряпти.

Агар Жозе Моуриньо шогирдлари Конференциялар лигаси финалида “Фейеноорд”ни мағлуб этиб, илк бор ташкил этилган халқаро турнирнинг биринчи чемпионига айланса, мавсум “Рома” учун муваффақиятли ўтган ҳисоланади.

Италия матбуоти “Рома”нинг халқаро майдондаги иштирокини алоҳида эътибор билан кузатиб бормоқда. Чунки римликлар бу мамлакатнинг қитъа миқёсидаги турнирларда юришини давом эттираётгани ягона вакилидир.

Футболни ёритишга ихтисослашган еттита нуфузли нашр “Рома”нинг “Лестер”га қарши учрашувида майдонга тушган ўйинчиларнинг ўйинларини баҳолаб чиқди. Эътиборлиси, бўлиб ўтган баҳсда Элдор Элдор Шомуродов 88-дақиқада беллашувда ғалаба тўпини киритган Тэмми Тэмми Абрахамнинг ўрнига ўйинга қўшилди.

Нуфузли газеталардан аксарияти Элдорнинг қисқа муддатли ўйинини ҳам юқори баҳолагани ёқимли бўлди.

Демак, Италия газеталарининг ўйинчиларга қўйган баллари қуйилагича кўриниш олди:

IL MESSAGGERO: Руй Патрисио 6, Жанлука Манчини 6, Крис Смоллинг 7, Рожер Ибаньес 6,5, Рик Карсдорп 6, Брайан Кристанте 6,5, Сержиу Оливейра 6, Никола Залевски 7, Лоренцо Пеллегрини 7, Николо Дзаньоло 6, Тэмми Абрахам 8, Жордан Верету (баҳосиз), Матиас Винья (баҳосиз), Элдор Шомуродов (баҳосиз), Жозе Моуриньо 7,5.

CORRIERE DELLO SPORT: Руй Патрисио 6,5, Жанлука Манчини 7, Крис Смоллинг 8, Рожер Ибаньес 7,5, Рик Карсдорп 7, Брайан Кристанте 6,5, Сержиу Оливейра 7, Никола Залевски 7,5, Лоренцо Пеллегрини 8, Николо Дзаньоло 6,5, Тэмми Абрахам 8, Жордан Верету (баҳосиз), Матиас Винья (баҳосиз), Элдор Шомуродов (баҳосиз), Жозе Моуриньо 8.

GAZZETTA DELLO SPORT: Руй Патрисио 6,5, Жанлука Манчини 6,5, Крис Смоллинг 7, Рожер Ибаньес 6,5, Рик Карсдорп 6,5, Брайан Кристанте 6,5, Сержиу Оливейра 6, Никола Залевски 7, Лоренцо Пеллегрини 7,5, Николо Дзаньоло 6,5, Тэмми Абрахам 7,5, Жордан Верету (баҳосиз), Матиас Винья (баҳосиз), Элдор Шомуродов (баҳосиз), Жозе Моуриньо 7.

IL TEMPO: Руй Патрисио 6,5, Жанлука Манчини 7, Крис Смоллинг 7, Рожер Ибаньес 7, Рик Карсдорп 6,5, Брайан Кристанте 7, Сержиу Оливейра 6,5, Никола Залевски 7,5, Лоренцо Пеллегрини 7, Николо Дзаньоло 6,5, Тэмми Абрахам 7, Жордан Верету 6,5, Матиас Винья 6, Элдор Шомуродов 6,5, Жозе Моуриньо 8.

CORRIERE DELLA SERA: Руй Патрисио 6, Жанлука Манчини 7, Крис Смоллинг 7,5, Рожер Ибаньес 7, Рик Карсдорп 6, Брайан Кристанте 7, Сержиу Оливейра 7, Никола Залевски 7, Лоренцо Пеллегрини 7,5, Николо Дзаньоло 6, Тэмми Абрахам 8, Жордан Верету 6,5, Матиас Винья (баҳосиз), Элдор Шомуродов (баҳосиз), Жозе Моуриньо 8.

LA REPUBBLICA: Руй Патрисио 6,5, Жанлука Манчини 6,5, Крис Смоллинг 7,5, Рожер Ибаньес 6,5, Рик Карсдорп 6,5, Брайан Кристанте 6,5, Сержиу Оливейра 7,5, Никола Залевски 7,5, Лоренцо Пеллегрини 7,5, Николо Дзаньоло 6,5, Тэмми Абрахам 8, Жордан Верету (баҳосиз), Матиас Винья (баҳосиз), Элдор Шомуродов (баҳосиз), Жозе Моуриньо 8.

IL ROMANISTA: Руй Патрисио 6,5, Жанлука Манчини 7, Крис Смоллинг 8, Рожер Ибаньес 7, Рик Карсдорп 7, Брайан Кристанте 6,5, Сержиу Оливейра 7, Никола Залевски 7,5, Лоренцо Пеллегрини 8, Николо Дзаньоло 7, Тэмми Абрахам 8, Жордан Верету 6,5, Матиас Винья 6,5, Элдор Шомуродов 6,5, Жозе Моуриньо 7,5.

as-roma-chris-smalling-tammy-abraham-europa-conference-league_169

Ўртача балл: Руй Патрисио 6,36, Жанлука Манчини 6,71, Крис Смоллинг 7,43, Рожер Ибаньес 6,86, Рик Карсдорп 6,5, Брайан Кристанте 6,64, Сержиу Оливейра 6,71, Никола Залевски 7,29, Лоренцо Пеллегрини 7,5, Николо Дзаньоло 6,43, Тэмми Абрахам 7,79, Жордан Верету 6,5, Матиас Винья 6,25, Элдор Шомуродов 6,5, Жозе Моуриньо 7,71.

Россияликлар Шомуродов дуэлини кутяпти!

Шомуродов, энди сенга янада қийин бўлади!

“Рома” ҳужумчиси: Кетишим керак бўлган вақт келганини билдим!

Гол уриш мана бунақа бўлади! Ўзбек легионери биринчи хет—трикни қайд этди!

Шомуродовни ҳам ўйнатиб кўрдик, бироқ... Моуриньо легионеримиз ҳақида ҳам гапирди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ilyosxon Akramov
06/05/2022 21:22
Ил тепо ил романиста бохолабди
Aziz Yuldashev
06/05/2022 19:19
Бу турнир ғолиби хам ЕЧЛга йўлланма олиш имкони бўлганида қизиқиш янада юқори бўларди гранд жамоаларда
&
Ашуров Бахтийор
06/05/2022 19:02
Яшанг!