"Интер" ниятига етишга яқин

"Интер" ҳужумчиси Алексис Санчесга 5 та клуб харидор бўлмоқда. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатди.

Юқоридаги манбага кўра, 32 ёшли чилилик футболчини "Марсель", "Севилья", "Бетис", "Валенсия" ва "Райо Вальекано" клублари ўз сафида кўрмоқчи. Бироқ Санчеснинг 7 миллион евролик маоши ушбу трансферларга жиддий тўсиқ бўлиши мумкин. Боиси футболчи маошининг кескин пастлаб кетишини хоҳламаяпти.

Бундан аввалроқ, “Интер” раҳбарияти Санчесдан имкон қадар тезроқ қутулишга ҳаракат қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Алексис Санчес жорий мавсум "Интер" сафида 4 та ўйинда иштирок этди ва 1 та голга ассистентлик қилди. Унинг “нерадзуррилар” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!