“Интер”нинг уч ўйинчиси бир жамоага кўчиб ўтади

“Тоттенхэм” раҳбарияти жамоани янги босқичга кўтариш учун Антонио Контени олиб келган эди.

Маълумотларга қараганда, “Тоттенхэм” билан 2023 йилнинг ёзигача шартнома имзолаган Конте йилига 15 миллион евро маош олади.

Клубнинг харажатлари бу билан тугамайди. Энди клуб президенти Даниэль Леви италиялик мутахассисга берган ваъдасини амалга ошириш учун у истаган футболчиларни харид қилиши керак бўлади.

Конте “Интер”ни чемпион қилишда катта хизмат кўрсатган уч нафар собиқ шогирдини Англияга олиб келмоқчи. У клуб мутасаддиларидан “Интер”нинг марказий ҳимоячилари Милан Шкриньяр ва Стефан де Врей, ярим ҳимоячи Николо Барелла трансферини амалга оширишни сўрамоқда.

“Тоттенхэм” учала футболчини бирданига олиши учун 150 миллион евро атрофида харажат қилишига тўғри келади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар