Жаҳон чемпионати. Бугун 3 нафар боксчимиз рингга кўтарилади!
Ahmadbek Eshmatov
Хабарингиз бор, Ливерпуль шаҳри катталар ўртасида жаҳон чемпионати баҳсларига мезбонлик қилмоқда.
Хабарингиз бор, Англиянинг Ливерпуль шаҳри World Boxing шафелигида илк бор ўтказилаётган катталар ўртасида жаҳон чемпионати баҳсларига мезбонлик қилмоқда.
Бугун мусобақа доирасида 3 нафар боксчимиз ўзларининг жангларини ўтказишади.
-57 кг: Хуморабону Мамажонова - Лаи-Карлиле Али (Янги Зеландия);
-50 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев - Наваф Аважи (Саудия Арабистони);
+90 кг: Жаҳонгир Зокиров - Моурад Кади (Жазоир);
Эслатиб ўтамиз, учрашувлар Тошкент вақти билан биринчи дастур 15:00 да ва кечки дастур 22:00 да бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Изоҳлар (0)