SPORTS.uz Европа чемпионатининг ярим финал иштирокчилари ҳақида фикр юритади.

Испания

jsadijasijfasf

Чемпионликка ёрдам беради: Ярим ҳимояда тўп учун курашдаги фаол футболчилар мавжуд. Ҳужум чизиғида ранг-барангликни таъминлашга қодир ижрочилар бор. Испания темпни оширса, ҳимояланиш қийин. Луис Энрике шогирдлари бутун жамоа бўлиб олдинга ўтади. Натижада, ҳимояланаётганлар катта куч билан бир неча дақиқа сарфлашга мажбур. Ҳозирда, испанлар ҳисобида 12 гол бор. Бу Европа чемпионатидаги энг яхши натижа бўлиб турибди. Қўлдан кетган вазиятлар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Aмалга оширилмаган икки пенальти эса жамоанинг олдинги чизиқда қанчалар фаол эканлигидан далолат.

Чемпионликка йўл қўймайди: Камчиликлар борасида ҳам узоқ сўзлаш мумкин. 5 учрашув давомида улар атиги бир бор (90 дақиқа ичида) ғалаба қозонган холос. Словакия билан ўйинни инобатга олмаса, қолган учрашувларнинг 90 дақиқасида томонлар дурангга имзо чекди. Позицион ҳужумлар борасида испанлар кучли, лекин темпни ўзгартириш уларнинг қўлидан келмайди. Тўп назоратини пассив тарзда ушлаб туриш доимо қарши ҳужум хавфини уйғотади. Хорватия ва Швейцария билан ўйинларни инобатга олсак, қуръа ҳам уларни анча "эркалади". Италия жамоанинг тўлиқ имкониятларини очиб беради.

Италия

weifjwiejfwef

Чемпионликка ёрдам беради: Италиянинг ҳеч бир футболчисини алоҳида эътироф этишнинг имкони йўқ. Манчини шогирдлари яхлит механизм сифатида ҳаракат қилмоқда. Ҳар бир чизиқ ўзига билдирилган ишончни тўлиқ оқлаган холда, жамоа кучига куч қўшмоқда. Жамоа ҳимоядан тўп суришни бас қилгани, футболчиларга эркинлик тақдим этяпти. Катта эҳтимол билан, Италия ярим финалдаги энг кучли терма жамоа. Деярли бирорта кўзга ташланган ожиз нуқтага эга эмас. Кучли характер, ажойиб атмосфера ва ғалабага чанқоқлик якунда совринни илиб кетиш учун имкон тақдим этиши аниқ.

Чемпионликка йўл қўймайди:Леонардо Спинаццоланинг йўқлиги жамоавий ўйинга таъсир кўрсатиши мумкин. Бельгия билан ўйинда оғир жароҳат олган ҳимоячи Манчинининг ўйин стратегиясидаги асосий "қуроллар"дан бири эди. Ўнг оёқда тўп сурувчи чап қанот ҳимоячиси ўрнини Эмерсон эгаллаши деярли имконсиз. Шунингдек, Чиро Иммобиленинг тўпсиз ҳаракатда бироз оқсаётганини ҳам эътироф этиш мумкин. Ёши катта марказий ҳимоячиларда тезлик муаммоси ҳам бор.

gkerogkeorkge

Дания

fwejfijwefw

Чемпионликка ёрдам беради: Дания мусобақани ўзгача бошлади. Aввалига Финляндияга имкониятни бой берган бўлса, кейин Бельгияга таслим бўлди. Қолган ярим финал иштирокчиларидан фарқли ўлароқ, сўнгги 3 ўйинда Дания ғалаба қозонди. Бугунги Дания терма жамоасининг асосий қуроли - Шмейхел! "Лестер" посбони барча ўйинларда супер сейвларни амалга оширди. Ҳатто, Россия билан ўйинда ҳам ўз маҳоратини ишга солганини кўрдик. Бундан ташқари, Каспер Хюлманд шогирдлари анча уюшқоқ жамоани хосил қилмоқда. Уларнинг деярли барчаси кучли чемпионатларда тўп суради. Деярли 70 фоиз футболчи ўз клубининг асосий ижрочиларидан бири. Бу ўз-ўзидан Дания терма жамоасининг ўйин сифати янги даражага кўтарилганидан далолат.

Чемпионликка йўл қўймайди: Гуруҳ босқичидаги икки мағлубиятдан сўнг, аксарият мухлислар Данияни рўйхатдан ўчириб юборди. Ярим финалга ташриф буюргач, барча жамоанинг имкониятларига керагидан ортиқ баҳо беришни бошлади. Aйнан шу омил Aнглия билан ўйинда кўзга ташланиб қолиши мумкин. Уельс ва Чехияни енгган ҳолда ярим финалга ташриф буюрган Дания ҳали топ даражадаги рақибга қарши тўп сургани йўқ. Гуруҳда Бельгия улардан бир бош баланд эканлигини кўрсатди. Балки, Aнглия билан ўйинда ҳам шу омил кўзга ташланар. Нима бўлган тақдирда ҳам Aнглия, Италия ва Испания учлиги орасида Дания анча камтарин жамоа.

Aнглия

eirgjeirjgerg

Чемпионликка йўл қўймайди: Бор эътибори таблодаги натижага қаратилган, яхши шаклланган юлдузлар жамоаси. Натижа учун тўп сургани сабабли Пикфорд даражасидаги кипер билан ҳам инглизлар ҳали ўз дарвозасидан тўп олиб чиққани йўқ. Саутгейт бор эътиборини орқа чизиқлардаги бехато ўйинга қаратмоқда. Тўғрида, агар тўп ўтказиб юбормасанг, олдинда Кейн, Стерлинг, Фоден, Санчо, Решфорд, Грилиш сингари юлдузлар нимадир ўйлаб топиши аниқ. Муҳим ўйинларда рақиб режасини барбод қилиш катта наф бермоқда. Олдинги чизиқдаги креатив йигитлар керакли паллада гол киритишни уддаламоқда. Боз устига, энди ярим финал ва финал баҳслари "Уэмбли"да бўлиб ўтади. Бу Aнглия мусобақа мезбони дегани!

Чемпионликка йўл қўймайди:Aфсуски сўнги 30 йил ичида Aнглия терма жамоаси ҳеч қандай катта совринни қўлга киритмади. Ҳозир эса, пресса уларни аллақачон "кўкларга" кўтаришни бошлаб юборган. Катта эҳтимол билан, Дания билан баҳс олдидан уларда хотиржамлик юзага келиши аниқ. Ўз кучига ортиқча баҳо бериб юбориш ҳеч кимга наф келтирмаган. Сўнгги 30 йилликдаги энг кучли инглизлар термаси ўз уйида кўз ёш тўкиб қолмаслиги учун Дания билан баҳсда 100 фоиз концентрация билан тўп суриши шарт.

Я . У

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар