Асосий мазмунга ўтиш

ЖЧ саралаши. Швейцария, Шотландия, Испания, Австрия ва Бельгия Жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳал қилди

Bilolbek Imomov
Изоҳлар: 0

Беллашувлар ўз ниҳоясига етди

Жаҳон чемпионати саралашидан ўрин олган навбатдаги тўқнашувлар ўз ниҳоясига етди. 
 
Швейцария меҳмонда Косово билан 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекиб, очколари сонини 14 тага етказди ва пешқадамликни сақлаб қолди. 
 
Голлар шоусига айланган тўқнашувда Шотландия Дания билан куч синашиб, 3:2 камбэк амалга оширган ҳолда, 3 очкони қўлга киритиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди.

Испания терма жамоаси ҳам 2:2 ҳисобида Туркия билан дуранг ўйнади ва гуруҳни 1-ўрин билан якунлади. 
 
Австрия эса Босния билан 1:1 ўйнади. Бу орқали жамоа очколари сонини 19 та етказиб, пешқадамликни сақлаб қолди. 
 
Бельгия эса сўнгги турда Лихтенштейн билан баҳс олиб бориб, йирик 7:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 
 
Эслатиб ўтамиз, бугунги тўқнашувлардан сўнг Швейцария, Дания, Испания, Австрия ва Бельгия Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ