Жеррард АПЛга мураббий сифатида қайтиши мумкин

"Ньюкасл" клуби раҳбарияти жамоанинг амалдаги бош мураббийи Стив Брюс ўрнига 3 та номзод топиб қўйди. Бу ҳақда The Times нашри хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, "қарғалар" бу борада Стивен Жеррард ("Рейнжерс"), Роберто Мартинес (Бельгия терма жамоаси) ва Унаи Эмери ("Вильярреал") номзодларини кўз остига олиб қўйишган.

Эслатиб ўтамиз, яқиндагина "Ньюкасл"ни Саудия Арабистони давлат фонди сотиб олган эди. Жамоанинг янги хўжайинлари “Манчестер Сити” хўжайинидан нақд 14 баробар бадавлат ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!