Жеррард

"Астон Вилла"нинг янги бош мураббийи Стивен Жеррард жамоа футболчиларининг овқатланишига чекловлар ўрнатишда давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 41 ёшли англиялик мутахассис ўз шогирдларига кетчуп истеъмол қилишни тақиқлаган эди. The Telegraph нашрининг ёзишича, Жерарднинг қора рўйхатига газли ичимликлар, соуслар, жумладан, майонез ва иссиқ шоколад ҳам кирди.

Жеррарднинг мақсади кам калорияли маҳсулотларни имкон қадар минимал миқдорда истеъмол қилишдир. Шунинг учун у биологик қиймати паст бўлган, шунингдек, ёғ ва шакар миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини тақиқлади.

"Астон Вилла" АПЛ мусобақа жадвалида 13 очко билан 15-ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар