Карим 1000-голни урди. Бунақаси тарихда бўлмаган!

УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 4-турида “Реал” ўз майдонида Украинанинг “Шахтёр” клубини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Учрашувда мадридликларнинг ҳар икки голини Карим Бензема урди. Франциялик ҳужумчининг дастлабки голи тарихий аҳамият касб ўтди. Бу “Реал”нинг Европа Чемпионлар лигаси тарихидаги 1000-гол сифатида қайд этилди.

Қитъанинг энг нуфузли турнирида ҳали ҳеч қайси жамоа бу қадар кўп гол урмаган.

Бенземанинг иккинчи голи эса, унинг ушбу турнирдаги 75-самарали зарбаси сифатида қайдга олинган. Карим Чемпионлар лигасида бу кўрсаткичга эришган тўртинчи футболчи бўлди.

Унгача Криштиану Роналду, Лионель Месси ва Роберт Левандовски бу маррани забт этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!