Клопп “Барса”нинг 100 миллион евролик вундеркиндига харидор

“Ливерпуль” таркибни кучайтириш мақсадида келаси ёзда катта трансферларни  амалга оширишни мўлжаллаяптти.

Жамоа бош мураббийи Юрген Клопп у қўллайдиган тактика мос келадиган футболчилар қаторида “Барселона” вакили Педри ҳам таклиф қилмоқчи.

Айни пайтда ливерпуллик скаутлар 18 ёшли ярим ҳимоячининг ўйинини изчил кутишда давом этмоқда. Таъкидлаш жоизки, каталонияликлар футболчининг шартномасида уни олмоқчи бўлган клублар 100 миллион евро тўлаши кераклигини белгилаб қўйган.

Педри 2020 йили “Лас-Пальмас”дан 20 миллион евро эвазига “Барселона”га ўтганидан кейин унинг ўйини очилиб кетди. У “Барселона” асосий таркибидан муқим жой олиш билан бирга Испания терма жамоасига ҳам мунтазам таклиф қилина бошлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар