Клопп ҳаммани алдамоқчи бўлди

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп ўтган ҳафта клуб ўйинчилари ва ходимларида коронавирус юқтириш кескин кўпайгани ҳақидаги маълумот ёлғонлигини тан олди.

Клуб ушбу хабарлардан кейин Кербидаги машғулот базасини 48 соатга ёпган ва Футбол лигасидан Лига кубоги ярим финалининг “Арсенал”га қарши дастлабки учрашувини қолдиришни сўраган.

Бироқ, мазкур ҳолатни тасдиқлаш учун ўтказилган такрорий тест натижалари жамоада фақатгина Трент Александер-Арнольдда вирус борлигини кўрсатган.

- Шундай бўлиб қолди. Биз ҳаммамиз коронавирус пандемиясига дуч келдик, деб ўйлагандик. Аслида натижалар тасдиқланмади. Бу қоидаларни биз ўйлаб топмаганмиз. Шубҳали тест натижалари билан ҳам ўйнаш мумкин эмас. Охирида фақат Трент касаллангани, қолганларнинг тест натижалари бошида шубҳали чиққани маълум бўлди. Қийин ҳафтани ўтказдик, чунки футболчилар машғулот ўтказмади, - деди Юрген Клопп.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×