Конте "Тоттенхэм"да рекорд ўрнатди

"Тоттенхем" бош мураббийи Антонио Конте Лондон клубида фаолият бошидан буён энг узоқ мағлубияциз серия ўтказиш бўйича жамоа рекордини ўрнатди.

“Шпорлар” италиялик мураббий қўл остида АПЛнинг дастлабки 7та ўйинида бирорта ҳам мағлубиятга учрамади. "Тоттенхэм" ушбу баҳсларда тўртта ғалаба ва учта дурангга эришди ва ҳозирда премьер-лига мусобақа жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, 52 ёшли Конте 2021 йилнинг 2 ноябридан буён “Тоттенхем”ни бошқариб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!