Конте Тухелга Лукакудан фойдаланишни ўргатди

Ёзда “Интер”дан “Челси”га кўчиб ўтган Ромелу Лукаку янги жамоасида у қадар кўп гол ура олмаяпти. Хусусан, бельгиялик тўпурарнинг голсиз серияси тўртта ўйинга етди.

Италия клубида Ромелу Антонио Конте қўл остида бир мавсумда 30 та гол урган эди. Италиялик мутахассис “Челси” бош мураббийи Томас Тухель ҳужумчидан фойдаланишда қандай хато қилаётганини айтди.

- Лукаку оддий ҳужумчи эмас. Унинг қирралари кўп ва улардан фойдалан олиш керак. Ромелу танаси билан тўпни ажойиб тарзда ушлаб тура олади, жарима майдончаси ташқарисидан ҳам, ичкарисидан ҳам ҳужум қилишга қодир. Лондон клубида эса, уни бир позицияга боғлаб қўйишган, - деди Антонио Конте.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)