Куман ортидан

Яқиндагина Рональд Куманни истеъфога чиқарган "Барселона"да жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

Каталонияликлар раҳбарияти жамоани тозалаш ва бир неча футболчиларни сотишни режалаштиряпти, дея хабар бермоқда "Diario Sport". Маълум бўлишича, клуб ҳимоячилар Жерар Пике ва Хорди Альба, шунингдек, ярим ҳимоячи Серхио Бускетснинг ўйинидан норози.

"Барса"нинг янги лойиҳасида юқоридаги футболчиларга ўрин йўқ, деб ҳисобланмоқда. Раҳбарият уларни ҳурмат билан жамоадан кетишини режалаштиряпти. "Кўк-анорранглилар" жамоани ёшартирмоқчи.

Маълумот учун, Бархуан клуб афсонаси Хави бош мураббийликка тайинлангунича каталонияликлар устози сифатида ишлаши кўзда тутилган.

"Барселона"га янги бош мураббий тайинланди!

"Барса" - "Реал" учрашувидаги ҳолат юзасидан прокуратура иш олиб боради

"Барса" олиб келмоқчи бўлган Хавининг товон пули қанча?

Бўшатиб юборилган Куман "Барса"дан яхшигина пул олади

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар