Бўшатиб юборилган Куман "Барса"дан яхшигина пул олади

Испания Ла Лигаси 11-туридан ўрин олган "Райо Вальекано"га қарши мағлубиятдан сўнг "Барселона" бош мураббийи Рональд Куман истеъфога чиқарилди.

"El Pais" нашри тарқатган хабарга кўра, нидерландиялик мутахассис клубдан эрта бўшатиб юборилгани учун 12 миллион евро миқдорида компенсация пули олади. Аввалроқ, бу миқдор сабаб каталонияликлар раҳбарияти Куманни кетказмасликка мажбурлиги айтилганди. Бироқ мавсум дебютантидан учралган мағлубият барчасини тезлаштириб юборди.

58 ёшли мураббий 2020 йилнинг август ойида "кўк-анорранглилар" бошқарувига тайинланганди. Бу вақт оралиғида у жамоа билан Испания кубогига эга чиқди.

Айни пайтда, ундан бўшаб қолган лавозимни "Барселона" афсонаси Хави эгаллаши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!