Ла Лига. 10 киши бўлиб қолган "Барселона" ғалабани қўлдан чиқарди

Испания Ла Лигасининг 20-туридан ўрин олган "Гранада" ва "Барселона" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур учрашувда жамоалар 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекди. 

Беллашувнинг 57-дақиқасида Дани Алвешнинг узатмасидан кейин Люк Де Йонг бош билан дарвозани ишғол қилди. 80-дақиқада Гави қўпол ўйнагани учун ҳакам томонидан иккинчи марта огоҳлантирилди ва майдонни эрта тарк этди.

Баҳснинг 89-дақиқасида Пуэртас гол уриб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!