Асосий мазмунга ўтиш

Ла Лига президенти Тебас Хавининг Мессининг 2023 йилда "Барселона"га қайтиши ҳақидаги сўзларини рад этди

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 1

Хави аввалроқ Мессининг ЖЧ-2022дан кейин "Барселона"га қайтиши ҳал бўлганини айтганди

Испания Ла Лигаси президенти Хавьер Тебас "Барселона" собиқ мураббийи Хавининг ҳужумчи Лионель Месси 2023 йилда клубга ўтмагани ҳақидаги сўнгги даъволарини рад этди.

"Ла Лига Мессининг 2023 йилда "Барселона"га қайтиши бўйича ҳеч қандай рухсат бермади", - дея Тебаснинг сўзларини келтиради The Touchline X ижтимоий тармоғида.

Хави аввалроқ Мессининг ЖЧ-2022дан кейин "Барселона"га қайтиши ҳал бўлганини айтганди. Унинг қайд этишича, ҳужумчи қайтишни истаган ва клубда Ла Лигадан рухсатнома бўлган. Бироқ, "Барселона" президенти Жоан Лапорта трансферни тўхтатди ва буни Месси қайтган тақдирда маошлар уруши авж олиши ва клуб бунга қурби етмаслиги билан изоҳлади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ