Ла Лигада мухлислар учун янгилик эълон қилинди

Ла Лиганинг 11 сентябрда бошланадиган навбатдаги туридан бошлаб, стадионга мухлисларнинг кўпроқ ташриф буюришига рухсат берилади.

Испания соғлиқни сақлаш вазирлиги стадионнинг умумий сиғимининг 60% га рухсат берилишини маълум қилди.

Аввалроқ бу ҳақда El Pais нашри хабар берган эди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Испанияда ҳар бир минтақа учун стадионга мухлислар киритилиши бўйича чекловлар ҳар хил эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар