Ламин Ямал – Европа топ-лигаларининг энг яхши дриблингчиси

"Барселона" ҳужумчиси Ламин Ямал Европа топ-5 лигаларида энг кўп муваффақиятли дриблинг қилган футболчилар рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда "Barça Universal" хабар берди.

Маълум қилинишича, ўтган мавсумдан бери 18 ёшли Ямал 264 маротаба дриблингни муваффақиятли амалга оширган. Унинг энг яқин рақиби – "Реал" вингери Винисиус Жуниор, у 151 муваффақиятли уринишни амалга оширган.

Ҳозирги мавсумда Ямал барча турнирларда 41 та ўйинда иштирок этган, 21 та гол урган ва 16 та голли узатма берган. Ла Лигада 30 турдан сўнг "Барселона" турнир жадвалида етакчи бўлиб, 76 очко тўплаган. Иккинчи ўриндаги "Реал" билан фарқ 7 очкони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!