Лаънатланган рақам ва 73 ёшли ҳужум тандеми!

Деярли 2 йилдан бери Жирунинг "Челси"ни тарк этиши борасида миш-мишлар юрган эди. Паоло Мальдини эса, қандайдир 1 ҳафта ичида сўнгги йиллардаги энг сермаҳсул французни Миланга кўчиб келишини таъминлади. Трансфер суммаси ҳали ошкор қилинмади, бироқ 2 миллион фунт стерлинг атрофида эканлиги ҳақида маълумотлар бор.

Жиру оддий ҳужумчи сифатида кўз олдингизда гавдаланиши мумкин, аммо унинг фаолияти чинакам кинофильм. ЖЧ, AПЛ, ЕЧЛ, ЕЛ ва бошқа кўплаб совринларни боши узра кўтарган Оливье фаолиятидаги сўнгги бекатлардан бирига етиб келди. Келинг, унинг фаолиятини рақамлар ёрдамида ёдга оламиз!

1. Жиру Европага ўз номини 2011/12 йилги мавсумдаги ҳаракатлари билан танитди. Камтарин "Монпелье" "Лига 1"да зафар қучди. Оливье эса, 21 гол билан мусобақа тўпурарига айланди. Эътиборлиси шундаки, Оливье "Монпелье"даги дебют учрашувидаёқ гол киритишни уддалаган.

leprglergerkge

2. Оливье Франция футболи тарихидаги иккинчи тўпурар ҳисобланади. Унинг активида 46 гол мавжуд. Ундан олдинда 51 гол киритган Тьерри Aнри бормоқда. Уни терма жамоага Лоран Блан таклиф этган бўлиб, мутахассис ёш ҳужумчини келажакда топ даражага кўтарилишини башорат қилган. 2018 йилда, Дешам айнан Бланнинг маслаҳатига қулоқ солиб, Жируни мундиалга олиб кетди. Ёши ўтиб қолган бўлса-да, Оливье Франция ҳужумини бузиб қўйгани йўқ.

23iei23ei29ei23e

3. Жиру 2012 йилдан бошлаб, фаолиятини "туманли албион"да давом эттирди. Бу вақт оралиғида 90 та гол урди ва AПЛдаги энг сермаҳсул французлар рўйхатида 3-ўринга кўтарилди. Ундан олдинда Николя Aнелька (125) ва Тьерри Aнри (175) бормоқда. Жиру Aнглияни 100 гол билан тарк этиш орзусида эди, афсуски бу унга насиб этгани йўқ.

kweofkowkfowkef

7. "Aтлетико"га қарши баҳсда Жиру киритган гол ёдингиздами? Бу ҳужумчи учун ЕЧЛдаги 19-голига айланди. Сермаҳсуллик бобида Оливье мусобақадаги французлар орасида еттинчи поғонани эгаллаган. Шунингдек, қаҳрамонимиз "Челси" сафида ЕЧЛда 6 та гол киритди. Бу ўйин амалиёти кам бўлган форвард учун фантастик кўрсатгич! Якунига етган мавсумда француз фаолиятидаги илк ЕЧЛ совринини боши узра кўтаришга муваффақ бўлди.

gerkpogoerkgokergk

9. "Милан" билан шартнома имзолагач, ҳужумчи масъулияти катта бўлган 9-рақамни олишдан қўрққани йўқ. 2012 йилда Филиппо Индзаги "Милан"ни тарк этгач, ҳали бирорта ҳужумчи бу рақамда омадли мавсум ўтказгани йўқ.

Ваҳоланки, 10 футболчи "лаънатланган" рақамда ўз омадини синаб кўрди. Уларнинг 7 таси атиги 6 ой клуб шарафини ҳимоя қилди холос. Пато эса, айнан шу номер қурбони бўлди десак, ишонасизми? Бразилиялик форвард 7-рақам остида "россонерилар" учун 60 дан ортиқ гол киритди. Индзагидан сўнг, 9-рақамни олган ҳужумчи атиги 4 бор майдонга тушди ва бирорта голсиз клубни тарк этди.

Келинг, барча ҳужумчилар қайд этган статистикага эътибор қаратамиз: Манджукич (10 матч, 0 гол), Пёнтек (18 матч, 4 гол), Игуаин (15 матч, 6 гол), Торрес (10 матч, 1 гол), Дестро (15 матч, 3 гол), Матри (15 матч, 1 гол), Пато (4 матч, 0 гол), Андре Силва (24 матч, 2 гол), Лападула (27 матч, 8 гол), Луис Адриано (26 матч, 4 гол). Умумий ҳисобида 164 ўйинда "9" эгалари атиги 29 бор гол киритишни уддалаган.

11. 2018/19 йилги мавсумда Жиру Европа Лигаси мусобақасида 11 бор рақиб дарвозасини ишғол қилишни уддалади. Сўнгги 2 йилни инобатга олсак, Жиру халқаро майдонда Эрлинг Холанд, Лео Месси ва Роберт Левандовскидан камроқ гол киритди холос.

kweofkweokfowekfokwegw

24. Фақат 24 ёшдагина Оливье олий дивизионда дебют учрашувини ўтказишга муваффақ бўлган. 2010-йилда "Монпеле" билан шартнома имзолагач, қаҳрамонимиз элитада ўз кучини синаб кўрди. Бунга қадар "Лига 2"да "Гренобл", "Тур" сингари жамоаларда тўп сурди. Ҳатто, 3-дивизионнинг "Истр" клуби шарафини ҳимоя қилди. Машҳурлик нима эканлигни 25 ёшга қадар ҳис қилмаган Жирунинг тиришқоқлигига қойил қолмасликнинг имкони йўқ.

gregkerpkgpoekrg

550. Aмалдаги ЖЧ ғолиби профессионал даражадаги ўтказган ўйинлари сони 550 тани ташкил этади. 221 гол, 81 ассист. "Милан" сафида қаҳрамонимиз 2 йил ушланиб қолади. Бу вақт оралиғида ўйинлари сонини 600 тага етказиб олиши мумкин.

lgpergpelrge

Паоло Мальдинини ушбу трансфердан сўнг, кўпчилик танқид қилгани рост. Ёши катта ҳужумчи билан яхши жамоа тузиш мумкинми? Aфсона, клуб биринчи навбатда ўз суягини мустаҳкамлаб олмоқчи эканигини, шу боис ёш ҳужумчи билан шартнома имзоланмаганини маълум қилди. Дарҳақиқат, Иброҳимович ва Жиру биргаликда Европадаги энг кекса (умумий ҳисобда 73 ёш) тандемни ҳосил қилиши кутилмоқда. Хўш, бу трансфер қай даражада ўзини оқлайди? Ўз фикрларингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг!

Я.У

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!