"Ливерпуль" "Атлетико"дан устун келди, ПСЖ эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди ва бошқа натижалар

Европа Чемпионлар лигаси 4-туридан ўрин олган "Ливерпуль" - "Атлетико" учрашуви якунига етди. Мазкур ўйинда майдон эгалари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ўйиннинг 13-дақиқасида Арнолднинг узатмасидан сўнг Жота ҳисобни очди. 21-дақиқада Мане орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. Учрашувда ҳисоб бошқа ўзгармади.



"Лейпциг" майдонига сафар қилган ПСЖ кучли қаршиликка дуч келди. 

8-дақиқада Нкунку ҳисобни очди. Сўнгра Вейналдум ўз дубли эвазига Париж клубини олдинга олиб чиқди. Асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда Собослаи мувозанатни тиклади. Якуний ҳисоб 2:2.



Ўз майдонида "Аякс"ни қабул қилган "Боруссия" Дортмунд биринчи бўлимдаёқ бир киши кам бўлиб қолди. Ўйин 3:1 ҳисобида амстердамликларнинг фойдасига ҳал бўлди.   



"Манчестер Сити" "Этиҳад"да ўтган баҳсда "Брюгге" устидан 4:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди. 

"Шаҳарликлар"дан Фоден, Маҳрез, Стерлинг ва Жезус гол уришга муваффақ бўлди. Шунингдек, Стуонз 17-дақиқада ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. 



"Спортинг" - "Бешиктош" 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!