"Ливерпуль" дарвозабони билан шартномани узайтирди

Ирландиялик дарвозабон Куивин Келлехер "Ливерпуль" билан амалдаги шартномасини узайтирди. Бу ҳақда мерсисайдликлар расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Аммо ҳозирча шартнома бандлари ошкор этилмаяпти.

22 ёшли посбон 2015 йилда "Ливерпуль" академиясига келиб қўшилган. У ўтган мавсум АПЛ ва Чемпионлар лигасида 2 та ўйин ўтказди ва шуларнинг биттасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Куивин Келлехер Ирландия ёшлар терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!