"Ливерпуль" ҳужумчиси терма жамоа сафида жароҳат олди

"Ливерпуль" ҳужумчиси Диогу Жота жароҳат олиб сафдан чиқди. Бу ҳақда O Jogo нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 24 ёшли футболчи Португалия терма жамоаси лагерида жароҳат олган. Шу тариқа у бугун Люксембургга қарши бўладиган ЖЧ-2022 саралаш баҳсини ўтказиб юборади.

Жота тез орада чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади. Шундан сўнг шифокорлар унинг жароҳати қай даражада экани ва қачон сафга қайтиши мумкинлигини айтишади.

Диогу Жота жорий мавсум "Ливерпуль" сафида жами 9 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол урди. Унинг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!