"Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо яна "Ливерпуль"га қайтиши мумкин. Бу ҳақда El Chiringuito TV нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, АПЛ гранди 29 ёшли бразилиялик футболчини жорий қишки трансферлар давридаёқ таркибга қўшиб олишни режалаштирмоқда, гарчи бундан аввал жамоа бош мураббийи Юрген Клопп бунга қаршилик қилган бўлсада.

Коутиньо бу мавсум "Барселона" сафида жами 6 та ўйинда майдонга тушди. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)