"Ливерпуль" ҳужумчиси Садио Мане жамоасини ўзгартириши мумкин.

Todofichajes нашри тарқатган хабарга қараганда, 29 ёшли сенегаллик футболчининг хизматларига Лондоннинг 2 та гранди - "Арсенал" ва "Тоттенхэм" жиддий қизиқиш билдира бошлаган.

Айтиш керакки, Маненинг "Ливерпуль" билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган. У бу келишувни узайтириш бўйича мерсисайдликлар билан ҳозирча муросага кела олмаяпти.

Мане жорий мавсум “Ливерпуль” сафида жами 8 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 4 та гол ёздириб қўйди. Унинг айни дамдаги трансфер нархи 85 млн еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)